• 12 060 сум
    -45.78
  • 14 129 сум
    -103.27
  • 150 сум
    -2.49
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 060 сум
    -45.78
  • 14 129 сум
    -103.27
  • 150 сум
    -2.49
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 24 июня 2024

Қашқадарёда университет ҳудудида эркак аёлни 8 марта пичоқлади

Аёл тирик қолган. Эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

725
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарёдаги университет ҳудудида бир эркак аёлни пичоқлагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Бош прокуратураси маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 июнь куни соат 08:30 ларда фуқаро М.Э. ўзига олдиндан таниш бўлган Қарши давлат университети талабаси фуқаро С.Т. билан университет ҳудудида ўзаро жанжаллашиб, С.Т.нинг танасини турли соҳаларига ўзи билан олиб келган пичоқни 8 маротаба санчиб, оғир тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг, фуқаро М.Э. ўзининг қорин бўшлиғига пичоқ санчиб, ўзига-ўзи тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро М.Э.га нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

“Жабрланувчи ҳозирда шифохонада тиббиёт ходимлари назорати остида даволанмоқда.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.

725
0