Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда фуқаро ўзининг таниши билан жанжаллашиб унга "тўппонча" ўқталди

Ҳолат юзасидан икки нафар гумонланувчи ушланган, қолган гумонланувчиларни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

416views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкентда тўппонча ўқталган шахс бир гуруҳ бўлиб бошқа бир шахсни калтаклагани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 20 июнь куни тунги соат 00:30 атрофида Мирзо Улуғбек туманида 1998 йилда туғилган Ш.Б., 2001 йилда туғилган А.К., 1991 йилда туғилган Ў.З., 2002 йилда туғилган Ф.А. ўзининг таниши 1992 йилда туғилган Ж.Р. билан ўзаро жанжаллашиб қолишган. Натижада Ж.Р.ни қўл билан уриб, унга тан жароҳати етказишган.
Жабрланувчи "Бош мия чайқалиши, бош мия юмшоқ тўқималари лат ейиши" жароҳати билан хусусий тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Ҳолатни яшириш мақсадида Ж.Р. тиббиёт ходимларига ўзи йиқилиб тушганини билдириб, ИИОга мурожаат қилмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 277-моддаси ("безорилик") билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчилар Ш.Б. ва А.К. процессуал тартибда ушланган. Қолган гумонланувчиларни ушлаш чоралари кўрилмоқда.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Ш.Б.нинг ёнида аниқланган тўппонча кўринишидаги олов ёндиргич ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Тергов давом этмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
416views0replies
0

Комментарии