Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкент вилоятида 10 ёшли бола поезд уриб юбориши оқибатида вафот этди

Марҳум велосипед ёрдамида поезд йўлини кесиб ўтмоқчи бўлган.

223views0replies
0

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги темир йўл ҳудудида 10 ёшли болани поезд уриб юборди. Бу ҳақда “Миллар” дастури хабар қилди. 
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 20 июнь куни соат 09:30 атрофида "Ўзбекистон" бекатида хавфсизликни таъминлаш бўлинмаси хизмат телефонига Зангиота темир йўл кесишмасида Бекобод—Тошкент йўналишида ҳаракатланган электропоезд вояга етмаган болани уриб юборгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Дастлабки маълумотларга кўра, бола велосипед ёрдамида поезд йўлини кесиб ўтмоқчи бўлган. У олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
223views0replies
0

Комментарии