Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда Notcoin сотган 19 ёшли йигит қамалди

Унга тегишли бўлган iPhone 13 Pro Max телефонида бўлган барча маълумотлар тегишли тартибда ўчирилди ҳамда уяли алоқаси давлат фойдасига мусодара қилинди.

750views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 20 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ АТСЖҚКБ  ходимлари томонидан "TON" платформаси текширилган. Натижада 2005 йил Андижон вилоятида туғилган М.A. исмли шахс жорий йилнинг 1 июнь санасидан 7 июнга қадар Telegram'да "Ton spase Notcoin" бўлими орқали ҳеч қандай  тегишли ҳужжатларсиз икки маротаба умумий 8539 "NOT" миқдоридаги криптовалютасини сотиб олиш, ўзга шахсга ўтказиш амалиётини амалга оширганлиги аниқланган.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг тегишли маълумотномасига кўра, крипто-активлар айланмаси соҳасида ушбу фуқаро M.A.га ҳеч қандай лицензия берилмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд мажлиси жорий йил 21 июнь куни Тошкент шаҳар ЖИБ Бектемир туман судида кўриб чиқилди. Судда M.A. юқорида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик ҳаракатига иқрорлигини, ҳозирда қилган ишидан пушоймонлигини, унинг оилавий шароитини инобатга олиб, унга нисбатан енгиллик беришни сўраган.
Суд ҳукмига кўра, M.A. МЖтКнинг 155-4-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва унга нисбатан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Шунингдек, ашёвий далил сифатида ундан олинган iPhone 13 Pro Max русумли уяли телефонининг хотирасида мавжуд бўлган барча маълумотлар тегишли тартибда ўчирилди ҳамда мажбурий ижро органи томонидан тегишли тартибда баҳолатилган ҳолда давлат фойдасига мусодара қилиниши айтилди.
750views0replies
0

Комментарии