Поиск
RUUZ

Назначения

Uzbekistan Airports АЖга янги бошқарув раиси тайинланди

У бунгача бошқарув раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчи лавозимида компанияга раҳбарлик қилган эди.

239views0replies
0

Uzbekistan Airports

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги - компаниянинг ягона акциядори қарорига мувофиқ Жавлонбек Ойбекович Умарходжаев 2024 йил 20 июнь куни Uzbekistan Airports АЖ бошқаруви раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports АЖ Матбуот хизмати хабар қилди. 
У 2023 йил 9 августдан бери бошқарув раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчи лавозимида компанияга раҳбарлик қилган эди.
Жавлонбек Умарходжаев меҳнат фаолиятини 2008 йилда Ўзбекистон ҳаво йўллари Миллий авиакомпаниясида бошлаган. 2009-2018 йилларда МАК авиация хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи бўлган. 2018-2021 йилларда Ўзбекистон ҳаво йўллари АЖнинг “Тошкент-Шарқ” лойиҳасини амалга ошириш бўйича капитал қурилиш дирекцияси бошлиғи ўринбосари ва техник директори лавозимларида ишлаган.
2021-2023 йилларда Uzbekistan Airports АЖ бошқаруви раисининг операцион фаолият бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
239views0replies
0

Комментарии