Поиск
RUUZ

Погода

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +39 даража бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар шанба ва якшанба кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

46views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, Ўзбекистонда дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳарорат фони ўзгармайди. Ҳаво ҳарорати кечалари +20...+25 даража, кундуз кунлари +34...+39 даража атрофида бўлади.
Республика текислик ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида, шунингдек 22 июнь шанба куни Хоразм вилоятида, Фарғона водийси вилоятларида ва Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шарқий йўналишдаги шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чаyг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Тоғли ҳудудларда беқарор об-ҳаво сақланиб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли жала ёмғирлар ёғиб ўтади, момақалдироқ бўлади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Пойтахтда бугун куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +35...+37 даража бўлади. Шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +23...+25 дарада, кундуз кунлари +36...+38 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучайиши мумкин.
46views0replies
0

Комментарии