Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкент вилоятида ИИБга олиб келинган ака-укалардан бири вафот этди

Эркак вилоят ИИБ биносида ҳушини йўқотган, касалхонага олиб борилганида унинг ўлими қайд этилган.

414views0replies
0

UzNews.uz

Бугун, 21 июнь куни Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ЖИБ судида суд қарорига эътироз билдириб, тартибсизлик қилгани учун ИИБ ходимлари фуқаролар ака-ука Д.Ю. ҳамда Д.Ю.ни ИИБ биносига мажбурий олиб кетилгани ва фуқаро Д.Ю. тан жароҳатлари сабабли вафот этгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати муносабат берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 19 июнь куни Бекобод шаҳар суди томонидан мазкур жиноят ишини кўриш жараёнида, айбланувчи Х.Ю.нинг акалари 1981 йилда туғилган Д.Ю. ва 1978 йилда туғилган Д.Ю.лар укасига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангандан норози бўлиб, суд залида жанжал кўтаришгани оқибатида жамоат тартиби бузилиши юзага келган.
Мазкур ҳолатда жамоат тартибини тиклаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида суд залига ҳудудий ИИБ ходимлари чақиртирилган.
Чақирувга асосан етиб келган уч нафар ИИБ профилактика инспекторлари томонидан жанжал бартараф қилиниб, ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш мақсадида воқеа иштирокчилари шаҳар ИИБ биносига олиб борилган.
ИИБ биносига кириш йўлагида фуқаролардан бири 1981 йилда туғилган Д.Ю. соғлиги ёмонлашиб ҳушини йўқотган.
Фуқарони хизмат автомашинасида шаҳар шифохонасига олиб борилганида Д.Ю. вафот этганлиги аниқланган.
Ҳозирда фуқаронинг ўлими сабабларига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланлан. Ҳолат прокуратура органлари томонидан назоратга олиниб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда. СТЭ хулосасига кўра қўшимча ахборот берилади.
414views0replies
0

Комментарии