19 июнь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги “Чорсу” бозори олдида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аёллар кийимида ва идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда кетаётган шахсни тўхтатиб, шахсига аниқлик киритмоқчи бўлишган. Аммо, у ходимларга фаол қаршилик кўрсата бошлаган ва бу жамоатчилик эътиборини тортган.
Аниқланишича, мазкур шахс Тошкент вилоятининг Бўка туманида яшовчи 21 ёшли йигит бўлиб чиққан.
Судда йигитнинг тушунтиришича, у болалигидан аёллар кийимига қизиқиб, ниқоб кийиб юрган.
Суд қарори билан у МЖтКнинг 184-4-моддаси ва 195-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган. Унга БҲМнинг 10 баравари (3,4 минг сўм) жарима ва 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.