Поиск
RUUZ

Реклама

Gijduvon Premium: Бухоро таомларининг пазандалик анъаналари 24/7 тартибида Тошкентда

Gijduvon Premium ресторани – бу Бухоронинг анъанавий таомларидан баҳраманд бўлиш ва шарқона меҳмондўстлик муҳитига шўнғиш мумкин бўлган жой.

96views0replies
0

Бухоро таомлари авлоддан авлодга ўтиб келадиган пазандалик анъаналари билан бутун дунёга машҳур. Айнан шу сабабли Бухорога ташриф буюрадиган ҳар бир киши биринчи навбатда маҳаллий кафе ва ресторанларга йўл олади.
Энди пойтахт аҳолиси ва меҳмонларида ҳам ҳақиқий Бухоро таомларидан Gijduvon Premium ресторанида баҳраманд бўлиш имконияти бор. Бу ерда ҳар бир таом унутилмас гастрономик таассурот тақдим этиш учун муҳаббат ва маҳорат билан тайёрланади.
Мазали ва тўйимли нонушталар
Тонгингизни Gijduvon Premium ресторанидаги мазали ва чиройли безатилган нонушталар билан бошланг. Бу ёпган нон ва қаймоқли миллий нонушта, анъанавий инглизча нонушта ёки круассан ва музқаймоқ билан французча нонушта бўлиши мумкин. Стандарт нонушталарни маъқул кўрадиганлар учун шакшука, турли начинкаларга эга блинлар, бошоқли бўтқалар ва ҳатто сирникилар бор.
Нонушталар соат 05:00 дан 11:00 гача тақдим этилади.
Премиум вагури ва ғиждувонча жиз
Бухоро таомларини таниқли вагури ва жиз таомларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Gijduvon Premium ресторанида ҳар бир таом майин қўй ва мол гўштидан тайёрланади.
Шунингдек, танлов учун манқалда тайёрланган гўшт ва балиқдан бўлган таомлар таклиф қилинади. Биринчи таом сифатида эса мастава, балаза ва анъанавий шўрвани татиб кўришингиз мумкин.
Рестораннинг ўзгача тарафларидан бири «гўштли шоу» – тандирда тайёрланган ва сабзавотлар билан тортиладиган серсув қўй қовурғаси ҳисобланади.
Ҳар қандай учрашувлар учун жой
Gijduvon Premium – бу турли учрашувлар ва тадбирларни ўтказиш учун идеал жой. Бу ерда иш бўйича учрашув ва оилавий тантана уюштириш ёки шунчаки дўстлар билан вақтни ёқимли ўтказиш мумкин.
Одатий муҳитни маъқул кўрадиганларга асосий зал мос келади. Шахсий учрашувлар учун эса алоҳида кабинкаларни танлаш мумкин, бу энг яқин инсонларингиз билан суҳбатдан завқланиш учун ажойиб жой.
Ёзги терраса вақтни очиқ ҳавода ўтказишни хоҳлайдиганлар учун ажойиб танлов бўлади. Терраса дўстлар билан учрашув, романтик кечки овқат ёки шунчаки дам олишга идеал мос келади.
Етказиб бериш ва кейтеринг
Ресторанга боришга вақтингиз етмаяптими? Муаммо эмас! Gijduvon Premium Тошкент бўйлаб бутун сутка давомида етказиб бериш хизматини таклиф қилади. Севимли таомларингизни буюртма қилинг ва уйингиз ёки офисингизда мазали таомлардан баҳраманд бўлинг.
Шунингдек, Gijduvon Premium тадбирлар учун кейтеринг хизматини таклиф қилади: иш бўйича учрашув ва бизнес-ланчлардан бошлаб оилавий тантаналаргача. Рестораннинг профессионал жамоаси барчасини юқори даражада ташкиллаштиради ҳамда хилма-хил таомлар ва ажойиб сервисни тақдим этади.
Бундан ташқари, Gijduvon Premium ресторанида ой давомида Футбол бўйича Европа чемпионати 2024 матчлари трансляция қилинади. Бу ресторанга ташриф буюриб, севимли жамоангиз ўйинини томоша қилиш ва мазали таомлардан баҳраманд бўлиш учун яна бир имконият.
Стол банд қилиш ёки қўшимча маълумот учун +998 555 002 002 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз ёки gijduvon.uz сайтига ташриф буюришингиз мумкин.
Иш вақти: ҳафтасига етти кун бутун сутка давомида.
Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Зулфияхоним кўчаси, 21
Сайт: gijduvon.uz 
Реклама ҳуқуқи асосида
96views0replies
0

Комментарии