Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда чиқинди ташувчи машиналар юк скутерларига алмаштирилади

Экология вазирлигининг маълум қилишича, ушбу транспорт тури чиқинди ташувчи автомашиналарга қараганда 27 баравар арзон, фойдаланишда қулай ва сараланган чиқиндиларни тўғридан-тўғри узатиш станциясига ташиш имкониятига эга.

142views0replies
0

UzNews.uz

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ташаббуси билан санитария тозалаш хизматида самарали фойдаланиш учун янги турдаги махсус техника – скутерларни жорий этиш режалаштирилган. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, махсус скутер 80 км масофани босиб ўтишга мўлжалланган бўлиб, кунига 2 мартагача аҳоли яшаш жойларидан маиший чиқиндиларни олиб чиқиш имкониятига эга. Шунингдек, у сараланган чиқиндиларни тўғридан-тўғри узатиш станциясига ташиши мумкинлиги билан ҳозирги йирик ахлат ташувчи машиналардан устундир.
Натижада чиқиндиларни қайта саралашга ҳожат қолмайди, бу эса харажатларни тежаш имконини беради, чиқинди полигонларида ташкил этилган экокластер ҳудудида чиқиндиларни қайта ишлашга эришиш мумкин.
Юк скутерининг харид нархи 32 миллион сўм бўлиб, ҳозирги оғир юк ташувчи 869 миллион сўмлик чиқинди ташиш машиналаридан 27 баробар арзон. Бу транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва меҳнатга сарфланадиган йиллик харажатлар бўйича 14 баробар, ёқилғи сарфи бўйича эса 5 баробар тежамкор.
"Скутерлар электр энергияси учун мўлжалланган бўлиб, қўшимча 27 иш ўрни яратилади. Улар "қайта ишланадиган", "қайта ишланмайдиган" ва "озиқ-овқат"га ажратилган чиқиндиларни ташиш учун мўлжалланган. Ҳозирда фойдаланилаётган чиқинди ташувчи транспорт воситалари чиқиндиларни саралаш имкониятига эга эмас ва бу ўз жойида қайта ишлаш имкониятига таъсир қилади", — дейилади хабарда.
Тест режимида чиқиндиларни ташиш платформасини алоҳида турларга бўлиш имконияти билан 150 та скутер (ҳар бири 3 турдаги 50 та скутер) харид қилинади. Уларни тажриба тариқасида республиканинг барча ҳудудларида синовдан ўтказиш режалаштирилган.
142views0replies
0

Комментарии