Поиск
RUUZ

Криминал

Сирдарёда "замҳоким" $25 минг пора билан ушланди — видео

У тадбиркорга Сардоба тумани ҳудудидан ер ажратиб бериш эвазига пора талаб қилган.

134views0replies
0

Видеодан кадр

Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари пора билан ушланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Аниқланишича, у қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркорга қўшни Сардоба тумани ҳудудидан 6 гектар ер майдони олиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари ҳамда вилоят Ўрмон хўжалиги бошқармаси тасарруфида бўлган ва Сайхунобод тумани ҳудудида жойлашган 50 сотих ер майдонини енгил конструкция кўринишида қурилиш қилиши учун ижара шартномаси асосида расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари, жами 25 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
134views0replies
0

Комментарии