Маълум қилинишича, Жаҳон тиллари университетининг 3-босқич талабаси бўлган, 2004 йилда туғилган М.И. исмли шахс Яккасарой туманидан оқиб ўтувчи "Бўрижар" каналида чўкиб кетган. Натижада марҳум вафот этган.
Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар қилишича, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.