Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятидаги чегарада фуқаролар 2 млрд сўмлик тиллаларни олиб ўтишга уринди

Улар салкам 2 кгга яқин заргарлик буюмларини белига яширган. 

269views0replies
0

Тошкент вилояти божхоначилари томонидан  вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда қимматбаҳо металллардан ясалган заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. 
Маълум қилинишича, «Бекобод-авто» чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган икки нафар фуқаро божхона ходимлари томонидан белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилган. Натижада фуқароларнинг бел қисмига матога ўраб яширилган умумий қиймати салкам 2 млрд  сўмлик 1 696 гр заргарлик буюмлари борлиги аниқланган. 
“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”,- дейилади хабарда.
269views0replies
0

Комментарии