Поиск
RUUZ

Политика

Хитой ва Тошкент вилояти ўртасида $1,8 млрдлик ҳамкорлик келишуви имзоланди

Хитой компанияси Оҳангарон туманида яшил энергия йўналишида йирик лойиҳани амалга оширади.

110views0replies
0

Тошкент вилояти ҳокимлиги

Хитойнинг Хэбэй провинцияси маъмурий маркази Ухан шаҳрида бўлиб турган Зойир Мирзаев бошчилигидаги Тошкент вилояти делегацияси Хитой билан ҳамкорлик келишувини имзолади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимияти Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, қиймати дастлабки босқичда 200 миллион, тўлиқ ишга тушгач эса қарийб 1,8 миллиард АҚШ доллари бўлган мазкур лойиҳа қуёш, шамол ва гидро энергетикаси ишлаб чиқаришни назарда тутади.
Хитойнинг "Baibuting group co. ltd" компанияси Оҳангарон туманида яшил энергия йўналишида йирик лойиҳани амалга оширади.
Компания раҳбари Мао Ёнг Ҳонг мазкур йирик лойиҳа ҳақида фикр билдириб, уни амалга оширишда Хитойнинг 10 дан ортиқ бошқа компаниялари ҳам қатнашишини таъкидлади.
Лойиҳани бошлаш учун Оҳангарон туманидан 2 минг 600 гектар ер майдони танлаб олинган. У 2 ГВт энергия ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда Тошкент вилоятида Хитой капитали иштирокида 722 та корхона фаолият юритмоқда.
110views0replies
0

Комментарии