Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида бегона қизга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак қамалди

Ҳуқуқбузар маст ҳолда қизга тегажоғлик қилиш билан бирга ИИБ ходимларини ҳам ҳақоратлаб, қонуний талабларига бўйсунмаган.

168views0replies
0

 Маълум қилинишича, фуқаро Т.С. маст ҳолда ўзига нотаниш бўлган Н.М.га тўсатдан  тегажоғлик қилиб, унинг жинсий  аъзосини ушлаб, шаҳвоний  шилқимлик  қилган. Аёл Н.М. воқеа содир бўлган вақтда шифохонадан чиқиб, уйига кетаётган бўлган. 
Мазкур ҳолат жорий йилнинг 15 июнь куни соат 12:15 атрофида Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида юз берган.
Натижада аёл фуқаро Н.М. ИИБ ходимларини чақирган. Бироқ Т.С. маст ҳолда сабабсиз ИИБ ходимларини ҳақоратлаб, бақир-чақир қилиб, жанжал кўтарган. 
Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Олмалиқ шаҳар судида кўриб чиқилди. Суд мажлисида фуқаро Т.С. ИИБ  ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаганлигини, нима сабабдан бундай қилганлигини эслай  олмаслигини, қилган ишидан пушаймонлигини, ушбу ҳолат бошқа  такрорланмаслигини баён қилиб, суддан енгиллик беришни сўраган.
Суд ҳукмига кўра, фуқаро Т.С. МЖтКнинг  41-1-моддаси,  183-моддаси, 194-моддаси 1-қисми  билан  айбли деб топилиб, унга МЖтКнинг 34-моддасига асосан, 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек, жазони ўтган ҳар бир куни учун ҳуқуқбузар Т.С.дан БҲМнинг 15 % миқдорида жами 765.000 сўм ундирилиши белгиланди.
168views0replies
0

Комментарии