Беруний туманида болалар бўлган автомашина ҳалокатга учрагани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон республикаси ИИВ Матбуот хизмати маълумот берди.
Бугун, 19 июнь куни соат 09:55 атрофида Беруний туманида яшовчи 1981 йил туғилган С.Г. ўзининг бошқарувидаги Nexia-3 автомашинасини Беруний тумани ҳудудида ғарбдан-шарққа қараб ҳаракатланиб бораётган вақтда йўл четида турган Gentra ҳайдовчиси У.К. Nexia-3 автомашинасининг йўлига чиқиши натижасида ЙТҲ содир этган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Nexia-3 автомашинаси ҳайдовчиси С.Г. ушбу машинада йўловчи сифатида бораётган вояга етмаган Х.Ф. ва Н.С.лар тан жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ҳозирги вақтда уларнинг соғлиги жойида эканлиги аниқланган. Юз берган ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.