Поиск
RUUZ

Общество

Нукусда профилактика инспектори ҳеч кими йўқ кексанинг уйи ва пулларини ўзлаштириб олди

Инспектор кекса фуқаронинг ақли норасолигидан фойдаланиб, уйини ўзининг хотини номига ўтказган, пулларига эса машина сотиб олган.

5views0replies
0

UzNews.uz /

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси маълумотларига кўра, профилактика инспектори А.М. ўзига бириктирилган маҳаллада истиқомат қилувчи кекса ёшдаги О.Е.нинг яқин қариндошлари йўқлиги ва ақли норасолигидан фойдаланиб, унинг мулкларини қўлга киритиш мақсадида, гўёки Е.О. жамоат жойларида юриш-туриш қоидаларини бузиб юрганлиги тўғрисида 1-сон руҳий-асаб касалликлари шифохонаси раҳбарига билдиришнома ёзиб, мажбуран шифохонага жойлаштириб, уни уйидан чиқариб юборишга ва озодлигини чеклашга эришган.
Сўнгра, у О.Е.га қарашли турар жойга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ордерни сохталаштириш орқали кадастр идораси ходими Ч.С. кўмагида қалбаки кадастр ҳужжатларини тайёрлаб, турар жойни ўзининг номига расмийлаштиришган.
Профилактика инспектори А.М. жиноятларини яшириш мақсадида, турар жойни турмуш ўртоғи О.Д.га ҳадя шартномаси орқали қайта расмийлаштириб, Е.О.нинг жуда кўп миқдордаги мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилган.
Шунингдек, профилактика инспектори жабрланувчи Е.О.нинг ожизлигидан фойдаланган ҳолда қўлга киритган банк пластик картасидаги пул маблағларини ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Бундан ташқари, у О.Е.нинг банкдаги омонат ҳисоб-рақамида сақланаётган жуда кўп миқдордаги пулларини банк ходимларини гўёки эгасига бериш учун олаётганлигига ишонтириб, қўлга киритишга эришган.
А.М. юқоридаги жиноий ҳаракатлари натижасида қўлга киритган Е.О.нинг жуда кўп миқдордаги омонат пулларига опасининг номига “Lacetti” русумли автомашина харид қилиб, жиноий даромадларини легаллаштирган.
Тергов натижасига кўра, профилактика инспектори А.М.га ЖКнинг 206-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари, 228-моддаси 3-қисми, 169-моддаси 4-қисми “а” банди, 243-моддалари ҳамда кадастр идораси ходими Ч.С.га ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 3-қисми ва 28,169-моддаси 4-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, жиноят иши суд муҳокамасига юборилган.
Бироқ, Нукус шаҳар суди судьяси ҳукмига асосан тергов органи томонидан А.М.га ЖКнинг 169, 228, 243-моддалари билан қўйилган айбловларни асоссиз равишда олиб ташланиб, ЖКнинг 206-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилган ва 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилган ҳолда, 2 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинлаган.
Худди шундай, кадастр идораси ходими Ч.С.нинг айбловидан ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми ва 28,169-моддаси 4-қисми “а” банди олиб ташланиб, ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилган.
Бундан ташқари, суд ҳукми билан терговда жабрланувчи О.Е.нинг сохта ҳужжатлар асосида бегоналаштирилган турар жойи талон-торож этилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш мақсадида ундирилган 180 млн 50,7 минг сўм пулларни судланувчига қайтариб бериш белгиланган.  
Прокуратура органлари томонидан апелляция муддатида иш ҳужжатлари ўрганилиб, мазкур суд ҳукми рўйи-рост асоссиз, адолатсиз ва ноқонуний деб топилиб, суд қарорини бекор қилиш ҳақида протест келтирилган.
“Иш апелляция инстанцияда кўрилишида, малакали прокурор иштироки таъминланади”, - дейилади хабарда.
5views0replies
0

Комментарии