Поиск
RUUZ

Реклама

Wendy's: фақатгина FRESH мол гўшти

Wendy's бургерлари ўзгача кўринади, чунки улар ҳақиқатда ҳам бошқача. Wendy's асосчиси Дэйв Томас сифатни компаниянинг биринчи ўриндаги вазифаси қилиб, энг яхши бургерни яратишга интилган.

148views0replies
0

1969 йилда биринчи Wendy's ресторани очилган вақтдан бери янги мол гўшти ўйин қоидаларини ўзгартирди, тўртбурчак котлет эса Wendy's ресторанининг меҳмонларга фақатгина энг яхшисини тақдим этиш истагининг тимсолига айланди.
2019 йилда Ўзбекистонда Wendy's ресторани очилганда компания юқори сифат ва қоидаларга мувофиқ бўлиш учун котлетларни ишлаб чиқаришни локализация қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Лекин ушбу вазифанинг ечими осон бўлмади.
Ушбу вазиятда қийин бўлган жиҳат шундаки, ўша вақтда Ўзбекистоннинг ички бозорида биринчи кунданоқ Wendy's стандартларига жавоб берадиган котлетларни тайёрлаш ҳамда озуқавий хавфсизлик ва сифат назорати бўйича халқаро сертификатларга эга компаниялар йўқ эди, бу эса керакли таъм ва сифатга эришишга қатор тўсқинликларни яратди.
2021 йилда Promeat ва Wendy's стратегик ҳамкорлик қилишга келишиб олишди. Promeat – бу «Ҳалол» сертификатига эга агрохўжалик компанияси, барча ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулотларни қайта ишлаш ва реализация қилишни «даладан дастурхонгача» тамойили бўйича амалга оширади. Шундай қилиб, Promeat халқаро сифат стандартлари аккредитациясига тайёргарлик кўришни, шунингдек, Wendy's учун керакли ускуналарни тайёрлашни бошлади, бу эса менюдаги гўштли маҳсулотлар линейкасини адаптация қилишга имкон берди.
«Ажойиб таъмни тақдим этиш ва юқори сифатни ушлаб туриш учун Wendy's ўз ташриф буюрувчиларига янги котлетларни тақдим этади. Шу муносабат билан, ишлаб чиқаришда микробиология назорати, маҳсулотнинг якуний ҳароратини ушлаб туриш ва ресторанларга етказиб бериш бўйича жиддий талаблар жорий қилинди», – дейди Promeat компаниясининг бошқарув директори Ислом Муталов.
Wendy's ва Promeat Ўзбекистоннинг тезкор овқатланиш ресторанлари бозорида ушбу жараённи биринчилардан бўлиб очиб беришди. Инфратузилмани тайёрлаш, керакли ускуналарни харид қилиш ва халқаро сертификатларни олишга 3 йил вақт кетди.
Promeat жамоасига консультация учун дунёнинг турли бурчакларидан Wendyʼs экспертлари жалб қилинди. Биргаликда ишлаб чиқариш жараёнлари ўтказилди, ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида сифатни кузатиш тартиби йўлга қўйилди ҳамда сифат стандартлари ва рецептураларни ошкор қилмаслик тўғрисида қатор шартномалар имзоланди.
«Ўзбекистондаги Wendy's жамоаси ва Promeat компаниясини бундай ажойиб ютуқ билан табриклаймиз. Бу бургерларнинг ажойиб таъмини тақдим этадиган катта қадам», – дейди Wendyʼs нинг APMEA минтақасидаги сифатни таъминлаш бўйича менежери Синиша Любичич.
«Глобал рақобатчилар билан солиштирганда, Wendy's нинг бош афзаллиги маҳаллий маҳсулотларни локализация қилишдаги мослашувчанлик ҳисобланади. Шу сабабли сиз Wendy's маҳсулотларини татиб кўриб, американча стандартлар ва маҳаллий маҳсулотларнинг юқори сифатига эга бўласиз. Бу вазиятда ушбу ёндашув барча табиий таъмларни сақлаб қолиш ва котлетларнинг ажойиб сифатига эришишга имкон беради. Янги ва музлатилмаган гўштдан фойдаланиш меҳмонларимизга бургерларнинг ажойиб сифати ва серсув таъмини тақдим этади. Янги котлетли бургерларни Тошкент шаҳридаги барча Wendyʼs ресторанларида татиб кўришингиз мумкин. Янги стандарт яқин вақтда бошқа ҳудудларда ҳам жорий этилади», – дейди Wendy's нинг Ўзбекистондаги бош директори Шоҳрух Жалилов.
Нега Wendyʼs меҳмонлари буни яхши баҳолашади?
1. Табиий таъмларнинг сақлаб қолиниши: 100% мол гўштининг табиий таъми ўзгаришсиз қолади ва ҳар бир бўлакдан мамнун бўлишни тақдим этади.
2. Серсув тузилма: 100% мол гўштидан бўлган котлет ўзининг серсувлиги ва юмшоқлигини сақлаб қолиб, ҳар бир бургерни бетакрор қилади.
3. Табиий таркиб: гўшт музлатилмайди, бу эса унинг табиий хусусиятларини сақлаб қолишга имкон беради.
4. Тайёрлаш тезлиги: янги технология шарофати билан, энди бургерлар янада тезроқ тайёрланади.
Компания ҳақида
Wendy's компаниясига 1969 йилда Дэйв Томас томонидан АҚШнинг Огаё штати, Колумбусда асос солинган.
Халқаро тармоқ 100% мол гўштидан бўлган тўртбурчак бургерлар, товуқли таомлар, салатлар, қайноқ пишлоқли соус билан муаллифлик картошка фриси билан машҳур. Wendy's ҳозирда бутун дунё бўйлаб 7000 дан ортиқ ресторанларни бошқаради.
Ўзбекистондаги биринчи Wendy's ресторани 2019 йилда очилган. Ҳозирда Ўзбекистонда саккизта Wendyʼs ресторанлари фаолият юритмоқда. Яқин вақтда Ўзбекистонда drive-thru форматидаги биринчи Wendy's ресторанини очиш режалаштирилмоқда. Бу компания учун муҳим ҳодиса, чунки Wendy's дунёда биринчилардан бўлиб ушбу форматни очган.
2029 йил охирига қадар 630 дан ортиқ иш ўринларини яратган ҳолда, камида 12 та ресторанлар очиш режалаштирилган. Wendy's нинг Қозоғистон ва Ўзбекистондаги франшизаси ва оператори халқаро Kusto Group холдинги ҳисобланади.
Реклама ҳуқуқи асосида
148views0replies
0

Комментарии