Чилонзор туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.А. фуқаро Ш.Ш.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Туркия давлати орқали айланма йўллар билан АҚШга юбориши эвазига 334 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Сергели туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро В.Г. фуқаро А.Ю.ни танишлари ёрдамида Польша давлатига ишга юбориши эвазига 550 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.