• 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт 19 июн 2024

Камондан отиш бўйича Ўзбекистонлик спортчи Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритди

Туркиянинг Анталья шаҳри мезбонлик қилган мусобақада Амирхон Содиқов олтин медаль баробарида Олимпиада йўлланмасини ҳам қўлга киритди.

335
0
Ўзбекистон МОҚ

Жорий йилнинг 14-17 июнь кунлари Туркиянинг Анталья шаҳри мезбонлик қилган камондан отиш бўйича Париж-2024 жаҳон лицензион турнирида Амирхон Содиқов яккалик дастурида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль баробарида Олимпиада йўлланмасини ҳам қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал қитъавий лицензион турнирда Зиёдахон Абдусатторова ўзбек камончилари орасида биринчи бўлиб 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасига йўлланма олганди.

Амирхон Содиқов саралашдаги юқори натижаси сабаб биринчи рақамли спортчи сифатида қуръадан жой олди ва турнирни рақамига мос равишда олтин медаль билан якунлади.

335
0