Поиск
RUUZ

Происшествия

Сирдарёда ичида беш киши бўлган Nexia-2 каналга тушиб кетди — видео

Тўрт нафар йўловчи ва ҳайдовчи каналга чўкиб кетган. Улардан тўрт нафари топилди.

1049views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, Сирдарёда Nexia-2 носозлиги сабаб кўприкдан каналга тушиб кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълумот берди. 
Қайд этилишича, 2024 йил 17 июнь куни соат 13:00 ларда Nexia-2 Ширин шаҳар “М.Улуғбек” маҳалласини “Нуробод” маҳалласи билан боғлаб турувчи “Жанубий Мирзачўл” каналидаги кўприк устидан ўтаётганда ҳайдовчи бошқарувини йўқотган. Натижада, автомобиль кўприк тўсинларига урилиб, каналга тушиб кетган. Оқибатда, автомашинада бўлган ҳайдовчи ва 4 нафар йўловчилар ҳодиса жойида чўкиб кетишган.
Сирдарё вилояти Фавқулодда қутқарув гуруҳи ғаввослари томонидан олиб борилган тезкор қутқарув ишлари давомида “Жанубий Мирзачўл” каналидан ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчиларнинг жасадлари ҳамда автомашина топилиб, сувдан олиб чиқилган.
Ҳозирда Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув гуруҳи ғаввослари томонидан автомашинада бўлган 1 нафар йўловчини қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1049views0replies
0

Комментарии