• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 18 июня 2024

Наманганда 28 ёшли аёл ўзини ўзи ёқиб юборди

4 фарзанднинг онаси оилавий келишмовчилик сабаб ўзининг тана қисмига бензин сепиб, ёқиб юборди.

1417
0
UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир аёл ўзини ёқиб юборгани ҳақида видео тарқалди.

Бош прокоратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га маълум қилишича, ҳодиса 10 июнь куни Наманган вилоятида содир бўлган.

Янгиқўрғон туманида туғилган 28 ёшли аёл оилада юзага келган келишмовчилик юзасидан яшаш уйининг ҳовлисида ўзининг тана қисмига бензин сепиб, ўзини ўзи ёқиб юборган. Марҳуманинг 4 нафар фарзанди бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 1-қисми қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

1417
0