Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистоннинг Латвиядаги Элчихонасига янги раҳбар тайинланди

Янги тайинланган элчи кеча Латвия президентига ишонч ёрлиқларини топширди.

127views0replies
0

Дунё

Ўзбекистоннинг Латвиядаги янги элчиси Тимур Раҳмонов кеча Латвия президентига ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги.
Расмий маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбатда Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Латвия президенти 2023 йил охирига келиб Ўзбекистон Латвиянинг энг йирик савдо-иқтисодий шерикларидан бирига айланганини таъкидлади.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юксак баҳоланиб, уларнинг натижалари Европа Иттифоқининг барча давлатлари томонидан мамнуният билан қабул қилинаётгани алоҳида қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, Тимур Раҳмонов жорий йил 13 март куни Латвия пойтахтига Ўзбекистоннинг янги элчиси сифатида тайинланган эдғ. У Ўзбекистоннинг Латвиядаги дипломатик миссияси раҳбари (2019–2024) ҳамда Литва (2021–2024), Эстония (2020–2024) ва Финляндиядаги (2020-2024) ўриндошлик асосидаги элчиси (қароргоҳи Рига шаҳрида) сифатида аккредитациядан ўтган Қадамбай Султонов ўрнига тайинланди.
127views0replies
0

Комментарии