Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда Nexia-3 ЙТҲга учраши оқибатида икки киши вафот этди

Nexia-3 тўхтаб турган юк машинасига келиб урилган. Икки йўловчи вафот этган.

327views0replies
0

Самарқад вилояти ИИБ

Самарқанд вилояти ИИБ хабарига кўрa, 2024 йил 15 июнь куни соат 12:10 ларда Иштихон тумани “Қирқйигит” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши" автомобиль йўлида Nexia-3 ҳайдовчиси “Самарқанд-Бухоро” йўналишида ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келиб, йўлнинг ўнг томон четки қисмида тўхтаб турган ISUZU юк автомашинасининг орқа томонидан келиб урилган.
ЙТҲ оқибатда, Nexia-3’нинг олд ўриндиғида бўлган йўловчиси олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида, автомобилнинг орқа ўриндиғида бўлган йўловчиси эса туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
327views0replies
0

Комментарии