Поиск
RUUZ

Реклама

Будапешт – ўзбекистонлик саёҳатчиларга соғломлаштирувчи туризм учун янги нуқта

Ҳар йили бутун дунёдан сайёҳларни жалб қиладиган шифобахш термал чўмилиш жойлари Будапештнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Энди ўзбекистонликларда ҳам соғломлаштириш туризми марказига тўғридан-тўғри рейс билан етиб олиш имконияти пайдо бўлди.

142views0replies
0

Будапешт – бу нафақат бой тарих ва ажойиб архитектурага эга шаҳар, балки 130 дан ортиқ уникал чўмилиш жойлари билан таниқли санатор-курорт туризми маркази ҳам.
Чўмилиш жойларидаги булоқлар сувлари турли касалликларда ёрдам берадиган кальций, магний, натрий, фтор каби минералларга бой.
Будапештдаги чўмилиш жойлари тиббий туризм ҳақидаги тасаввурларингизни ўзгартиради. Бу ерда сиз нафақат шифобахш сувдан баҳраманд бўласиз, балки кўп асрли тарих ва архитектура асарларига эга уникал муҳитга шўнғийсиз.
Энг таниқли чўмилиш жойларидан бири 19 асрда необарокко услубида қурилган «Сечени» маскани ҳисобланади. Катта мажмуада 15 дан ортиқ ички ва ташқи бассейнлар мавжуд, улар орасида иссиқ ва совуқ купеллар, гидромассажли бассейнлар ва сунъий тўлқинли бассейн бор. Шунингдек, бу ерда сувини ошқозон-ичак тракти ва нафас олиш органлари касалликларидан азият чекканда ичиш фойдали бўлган булоқ мавжуд.
Шаҳар марказида эса энг чиройли ва ҳашаматли дейиладиган «Геллерт» чўмилиш жойи жойлашган. У 19 даражадан 40 даража ҳароратгача бўлган очиқ, термал ва сузиш бассейнларига эга. Бу ерда сиз соғломлаштириш муолажаларини витраж деразалар, мармар устун ва бронза ҳайкаллар қуршовида олишингиз мумкин.
«Геллерт» чўмилиш жойида кундузги стационарда даволаниш, лавали массаж олиш ёки буғли камерада вақт ўтказишингиз мумкин. Ушбу муолажалар томир ва бўғим касалликларидан азият чекаётган ҳамда реабилитациядан ўтаётган одамлар учун жуда фойдали.
XVI асрда, Усмонийлар бошқаруви даврида қурилган «Рудаш» чўмилиш жойи гумбаз сифат шифтлар ва мармар бассейнлар каби туркча архитектура элементларини сақлаб қолган. Чўмилиш жойининг аҳамиятли қисми Дунайга панорама манзара очиладиган томдаги бассейнлар ҳисобланади.
«Лукач» чўмилиш жойи – бир неча асрли тарихга эга энг қадимий ва нуфузли чўмилиш жойларидан бири. Чўмилиш жойининг суви кальций, магний, гидрокарбонат ва сульфатга бой, бу эса сувни ревматик касалликлар, бўғимдаги муаммолар ва тери касалликларини даволаш учун фойдали қилади.
Болали оилаларга «Дагай» чўмилиш жойига ташриф буюриш ажойиб вариант бўлади. Термал бассейнлар билан бир қаторда, бу ерда турли сув аттракционлари, сунъий тўлқинга эга бассейнлар, ўйин майдончаси ва пикник зонаси мавжуд.
Будапешт чўмилиш жойларига ташриф буюриш – бу Венгриянинг тарихий меросига шўнғиб, ментал ҳолатингиз ва соғлигингизни яхшилаш учун уникал имконият.
30 июндан Ўзбекистон фуқаролари янги саёҳатга янада осон жўнаб кетишлари мумкин. Qanot Sharq авиакомпанияси Тошкентдан вақтни нафақат қизиқарли, балки фойда билан ўтказишингиз мумкин бўлган Будапештга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда.
Рейслар ва чипта нархлари ҳақида батафсил маълумотни +998712279307 телефон рақами ёки qanotsharq.com сайти орқали билиб олишингиз мумкин.
Instagram: @qanotsharq
Telegram: t.me/qanotsharq
Реклама ҳуқуқи асосида
142views0replies
0

Комментарии