АҚШ Туркия билан ҳамкорликда ИШИДга алоқадор уч нафар Ўзбекистон фуқаросини қора рўйхатга киритди.
Гап Ўзбекистон фуқаролари ҳақида кетмоқда:
— Мирзоев Муҳаммадюсуф Алишер ўғли. У 2023 йил ўрталарида ИШИДга алоқадор ҳарбий ўқув лагерини барпо этиш ҳаракатларида иштирок этган;
— Ниёзов Муҳаммад Иброхимжон. Бу фуқаро Туркиядаги ИШИД аъзоларига маъмурий ва моддий-техник ёрдам кўрсатган;
— Исмоилов Олимхон Маҳмуджон ўғли, Ўзбекистонда яшайди ва ИШИДга алоқадор контрабанда тармоғига аъзо.
Қайд этилишича, АҚШ фуқаролари ёки улар билан муайян операцияларни амалга оширганлар ва хорижлик фуқароларга нисбатан санкциялар қўлланилиши мумкин.