Куни кеча Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов раислигида бўлиб ўтган йиғилишда, жорий йилнинг 5 ойи давомида пойтахт йўлларида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари бўйича маълумот берилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 5 ойи давомида Тошкент шаҳрида 393 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилгани ва ушбу ЙТҲларда 29 нафар фуқаро ҳалок бўлгани ҳамда 364 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олишгани маълум қилинди. ЙТҲнинг 240 таси пиёдалар иштирокида содир этилган.
ЙТҲнинг сабаблари ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларга риоя қилмаслиги, пиёдаларнинг белгиланмаган жойлардан йўлни кесиб ўтиши натижасида содир этилганлиги 99% ҳолатларда қайд этилди.