Поиск
RUUZ

Реклама

Диабет билан касалланган кишилар учун янги имкониятлар: биринчи маҳаллий ARIA GLC глюкометри

VITA NOVA DIAGNOSTIC компанияси халқаро стандартлар бўйича европача материаллардан глюкометр ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда. Маҳсулот диабетдан азият чекадиган беморлар учун тенги йўқ ёрдамчи бўлади.

127views0replies
0

Республика эндокринология марказининг статистикасига кўра, Ўзбекистонда 350 мингдан ортиқ қандли диабет билан касалланган беморлар рўйхатдан ўтказилган. Организмда жиддий асоратлар юзага келишининг олдини олиш учун беморлар қондаги глюкоза даражасини ушлаб туришлари жуда муҳим. Бу вазиятда глюкометр диабетни бошқаришда тенги йўқ ёрдамчига айланади.
Глюкометр ёрдамида қондаги глюкоза даражасини мунтазам равишда текшириб бориш беморнинг аҳволини ҳақиқий вақтда назорат қилишга имкон беради. Бу гипогликемия ёки гипергликемияни ўз вақтида аниқлашга ёрдам беради, бу эса қондаги шакар даражасини тартибга солиш учун инсулин ёки бошқа медикаментларни қабул қилаётганлар учун муҳим.
VITA NOVA DIAGNOSTIC компанияси Ўзбекистонда биринчи марта ARIA GLC бренди остида тест таёқчалари ва глюкометрларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, мамлакатдаги диабет билан касалланган кишилар учун янги имкониятларни тақдим этмоқда.
Ишлаб чиқаришда илғор европача технологиялардан, шунингдек, Италиядан бўлган сифатли материаллардан фойдаланилади. Компания ISO 13485 стандарти бўйича ҳам сертификат олган, бу тиббий анжомларнинг хавфсизлиги ва сифати халқаро талабларга мувофиқлигини тасдиқлайди. Ҳозирда компанияда Италияда махсус ўқув жараёнидан ўтган 20 га яқин ходимлар ишламоқда.
ARIA GLC глюкометри жуда ихчам ва фойдаланишда оддий. У қондаги глюкоза концентрациясини электрокимёвий биосенсор билан аниқлайди ва саноқли сонияларда натижани кўрсатади. Натижа йирик сонлар билан дисплейда акс этади ва бу ёши катта фойдаланувчилар учун жуда қулай.
Қурилма ўз хотирасида сана ва вақти билан 1000 тагача бўлган ўлчовларни сақлайди. У, шунингдек, 7, 14, 30, 60 ва 90 кун учун қондаги ўртача шакар даражасини ҳисоблаб бериши мумкин.
Компаниянинг ишлаб чиқариш қуввати бир иш сменасида тест таёқчалари билан 2500 донагача бўлган тубларни чиқаришга имкон беради, бу эса бутан мамлакат бўйлаб дорихоналарда маҳсулотнинг доимий мавжуд бўлишини кафолатлайди.
Маҳаллий глюкометрдан фойдаланишнинг яна бир афзаллиги – сервис ёки call-марказга мурожаат қилиш имкониятининг мавжудлиги ҳисобланади.
Тўпламда ARIA GLC глюкометри, глюкозани ўлчаш учун 10 дона тест таёқчалари, тешиш учун ускуна, 10 дона ланцет, 2 дона батарейка, фойдаланиш бўйича йўриқнома ва ғилоф бор.
Ҳозирда VITA NOVA DIAGNOSTIC компанияси оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда, шундан сўнг эса ARIA GLC глюкометрлари ва 50 дона тест таёқчаларига эга флаконлар республиканинг барча бош дорихоналарида мавжуд бўлади.
Батафсил маълумотни +998712000219 телефон рақами ёки vitanova.uz сайти орқали олишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
127views0replies
0

Комментарии