Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда 2та автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Таъкидланишича, автобус ичида йўловчилар бўлиб, тан жароҳати олганлар бор.

210views0replies
0

Бугун, 14 июнь куни соат 16:14 атрофида “King Long” русумли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи  Р.Б. бошқарувидаги автобус Сергели тумани Янги Сергели кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб, пиёдалар ўтиш йўлагида пиёдани ўтказиш учун тўхтаган. Шу вақтда орқадан оралиқ масофа сақламай ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи К.Б. бошқарувидаги автобус келиб урилиши оқибатида ЙТҲ юз берган. 
Дастабки маълумотга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автобус ҳайдовчиси, чиптачиси ва 2 нафар йўловчилари тан жароҳати олган. Автобуслар техник шикастланган.
Содир этилган ЙТҲ юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бўлими томонидан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланди.
«Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ МДХ тезкор гуруҳи ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилганлигини маълум қиламиз»,- дейилади хабарда.
210views0replies
0

Комментарии