Поиск
RUUZ

Реклама

Дунай марвариди – Будапештга Qanot Sharq билан саёҳат қилинг

Ўзингиз учун Европадаги янги йўналиш – Будапешт шаҳрини кашф қилинг. Ушбу шаҳар кўп асрли тарих ва маданият ҳамда кўплаб ижобий ҳислар ва таассуротлар тақдим этадиган турли туристик имкониятларга эга.

76views0replies
0

Венгрия пойтахти бўлган Будапешт шаҳри Дунайнинг марвариди сифатида таниқли, Европанинг энг чиройли шаҳарларидан бири ҳисобланади. Дунайнинг иккита соҳилида жойлашган ушбу шаҳар бой маданий мерос, ажойиб архитектура ва замонавий мегаполиснинг барча афзалликларини ўзида бирлаштириб туради.
Будапешт билан биринчи учрашувнинг ўзида унинг жозибасини сезмасликнинг иложи йўқ. Шаҳар ўзининг савлати ва ҳашаматлилиги билан таассурот қолдиради. Шаҳар кўчалари бўйлаб айланиб юрганингизда, ЮНEСКО томонидан тан олинган тарих ва маданиятга тўла уникал муҳитни ҳис қиласиз.
Фото: Krisztián Bódis
Фото: Krisztián Bódis
Тепаликда жойлашган Буда қалъаси шундай объектлардан бири. У нафақат императорлик ҳукуматининг тимсоли, балки Дунайга ҳайратланарли манзара очиладиган жой ҳам ҳисобланади.
Фото: Krisztián Bódis
Фото: Krisztián Bódis
ЮНEСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Андраши кўчаси шаҳарнинг бош кўчаларидан бири ҳисобланади. XIX асрда қурилган ушбу кўча ўзининг ажойиб бинолари билан машҳур – улар орасида Венгрия Давлат опера театри, Ферец Лист музейи ва неоренессанс услубидаги уйлар ҳам бор.
Фото: Krisztián Bódis
Фото: Krisztián Bódis
Машҳур занжирли кўприк бўйлаб Дунайни босиб ўтаётганингизда, шаҳарнинг энг чиройли биноларидан бири – Венгрия парламенти жойлашган Пешт марказига келасиз. Неоготика услубида қурилган бино ўзининг ҳашамати ва савлати билан ҳайратда қолдиради.
Шаҳарни Дунай бўйлаб круизларда ҳам ўрганиш мумкин, круиз давомида асосий диққатга сазовор жойларни кўрасиз ва яшил оазис – Маргит оролига етиб олсангиз ҳам бўлади. Бу ерда пикник уюштириш, велосипедда сайр қилиш, куйлаётган фавворадан ва махсус Атиргуллар боғига экилган атиргуллар ифоридан завқланиш мумкин.
Фото: Krisztián Bódis
Фото: Krisztián Bódis
Буларнинг барчаси ажойиб Европа шаҳрида кўриш мумкин бўлган нарсаларнинг бор-йўғи бир қисми. Будапешт янги нарсаларни ўрганиш учун кўплаб имкониятларни тақдим этади, унинг ҳар бир бурчаги эса уникал ва ҳайратланарли сирларга эга.
Qanot Sharq томонидан Тошкентдан Будапештга йўлга қўйилаётган тўғридан-тўғри рейслар шарофати билан, ўзбекистонлик саёҳатчилар учун янги йўналишни кашф қилиш янада осонлашди.
Фото: Krisztián Bódis
Фото: Krisztián Bódis
«Йўловчиларимизга Тошкент ва Будапешт ўртасида қулай ва мунтазам рейсларни таклиф қилишдан хурсандмиз. Рейслар нафақат транспорт бўйича қулайликни тақдим этади, балки мамлакатлар ўртасида маданий ва ишбилармонлик алоқаларини ҳам мустаҳкамлайди», – дейди Qanot Sharq авиакомпаниясининг бош директори Моисей Пак.
Рейслар 30 июндан бошлаб ҳар якшанба кунлари амалга оширилади. 4 сентябрдан эса ҳар чоршанба кунлари амалга ошириш учун яна битта рейс қўшилади.
Рейслар ва чипта нархлари ҳақида батафсил маълумотни +998712279307 телефон рақами ёки qanotsharq.com сайти орқали билиб олишингиз мумкин.
Facebook: fb.com/qanotsharq
Instagram: @qanotsharq
Telegram: t.me/qanotsharq
Реклама ҳуқуқи асосида
76views0replies
0

Комментарии