Поиск
RUUZ

Политика

Кўксарой қароргоҳида Корея Республикаси президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Тантанали маросимдан сўнг президентларнинг тор доирадаги музокаралари бошланди.

112views0replies
21

president.uz

Бугун, 14 июнь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга ошираётган Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёлни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Қароргоҳ олдидаги майдонда икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.
Президент Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Давлат мадҳиялари янгради.
Ҳарбий оркестр садолари остида етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар ҳамда расмий делегациялар аъзоларини бир-бирларига таништирдилар.
Биргаликда суратга тушилгандан сўнг тор доирадаги музокаралар бошланди.
112views0replies
21

Комментарии