Поиск
RUUZ

Происшествия

«Ўғлимни чалажон олиб келишди. Энди менга пул таклиф қилишяпти» — видео

Наманганда аёл ўғлини калтаклаганларга жазо тайинланмаётганлиги юзасидан мурожаат йўллади. Вилоят ИИБ воқеа тафсилотларини очиқлади.

685views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда аёлнинг фарзанди калтакланиб, чалажон ҳолда ташлаб кетилганлиги юзасидан видео мурожаати тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Аёлнинг таъкидлашича, ўғлини 2 кун олдин «томдан тушиб кетди» дея шифохонага олиб келишган. Мия чаноқ синган, икки томонлама қон қуйилиш ташхиси билан ўғли дарҳол операция қилинган.

 «Боламнинг шу ҳолга келишига сабабчи бўлганлар эркин юришибди. Ўғлимни беш киши ўласи қилиб урган, бильярд таёқчаси, Coca Cola шишаси билан бошини ёришган, орқа томондан сакраб, миясининг суюқлиги чиққунча калтаклашган»,
- дейди аёл.

Ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди. Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 11 июнь куни соат 11:30 атрофида Поп тумани Маданият маҳалласи ҳудудида жойлашган бильярд клубида икки гуруҳ ёшлар ўзаро жанжаллашиб, улардан уч нафари турли хил даражадаги тан жароҳатлари олишган. Жумладан, М.Т. (видеодаги шахс) ҳодиса натижасида оғир тан жароҳати олган. Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми «э»,«л» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

 «Шунингдек, айбланувчининг ушбу ҳаракатларига дахлдор бўлган қолган шахслар ҳам жиноят иши бўйича ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ва қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади»,
- дейилади хабарда.
685views0replies
0

Комментарии