Поиск
RUUZ

Криминал

Бухорода танишини пичоқлаб ўлдирган шахс 13 йилга қамалди

Эркак ошхона пичоғи билан жабрланувчининг танасига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдиради.

135views0replies
0

Видеодан кадр

Бухорода танишини пичоқлаб ўлдирган 44 ёшли эркакка нисбатан суд томонидан ҳукм ўқилди, дея хабар бермоқда "Ҳудуд" информацион дастури.
Аниқланишича, Бухоро вилояти Когон шаҳрида яшовчи эркак шахсий ишлари юришмаётгани ва турмуш ўртоғи билан муносабатлари бузилишига гўёки танишини айбдор деб ҳисоблаб, келгусида ундан қасд олишни режалаштиради.
Жорий йилнинг 26 январь кунидан 27 январь кунига ўтар кечаси тахминан 02:30 атрофида эркак уйидан ошхона пичоғини олиб, танишининг хонадонига боради ва ошхона пичоғи билан жабрланувчининг танасига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдиради.
Жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман судида кўриб чиқилган жиноят иши ниҳоясида айбланувчига суд ҳукми ўқилди.
Суд ҳукмига кўра 44 ёшли эркак ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилди ва унга шу модда билан 13 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
135views0replies
0

Комментарии