Санжар Таджиев Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Меҳнат фаолиятини 2003 йилда бошлаб, қатор масъулиятли лавозимларда, шу жумладан, Тошкент шаҳар Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Шу кунга қадар "The Mob" МЧЖда бош директор лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Фахриддин Давруқов лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.