Поиск
RUUZ

Политика

Корея Республикаси президенти рафиқаси билан Тошкентга келди — фото

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.

168views0replies
0

t.me/hidoyatov_bsh

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёль рафиқаси билан 13 июнь куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди.
Таъкидланишича, ташрифнинг асосий тадбирлари 14 июнь, жума куни бўлиб ўтади. Олий даражадаги музокаралар чоғида Ўзбекистон-Корея дўстлиги ва алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.
Саммит якунлари бўйича қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. Бундан ташқари, икки давлат президентларининг қўшма бизнес-форумда иштирок этиши режалаштирилган.
Дастурга мувофиқ, Жанубий Корея раҳбари Самарқанд шаҳрига ҳам ташриф буюриб, мамлакатимизнинг бой маданий-тарихий мероси билан танишади.
168views0replies
0

Комментарии