Поиск
RUUZ

Общество

Қорақалпоғистонда тўй кортежидаги автомобиллар $200 учун пойга ўйнашди — видео

Куёв бола бириничи бўлиб келган автомобиль эгасига $200 ваъда қилган. Шундан сўнг, кортеждаги машиналар ўртасида тартибсизлик юзага келган.

144views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда тўй кортежида қатнашаётган бир нечта автомобиллар бир-бирларига йўл бермагани сабаб ўзаро тўқнашгани акс этган видео тарқалди. Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 12 июнь куни Кегейли туманида содир бўлган.
Аниқланишича, шу туманда яшовчи 2002 йилда туғилган Н.А.нинг никоҳ тўйида Нукус шаҳрида жойлашган “Карвон сарой”дан “Мерседес” ҳамда яна 9 та автомобиль тўй кортежига чиқишган. Фуқаро Н.А. тўй маросими бошланишидан олдин биринчи бўлиб келган транспорт воситаси эгасига 200 доллар беришни ваъда қилган.
Шундан сўнг автомашиналар эгалари ким ўзарга пойга ўйнаб, ўзаро тўқнашган. Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тергов-тезкор тадбирлари давомида жабрланганларнинг шахси аниқланмаган, тўйхонага жалб қилинган жами 9 та автомашина жарима майдонига жойлаштирилган. Ҳайдовчиларга нисбатан МЖТКнинг 129 ва 128-моддаси 5-қисми билан баённомалар расмийлаштирилган.
Айни дамда ҳайдовчиларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб боримоқда ҳамда ҳолат юзасидан МЖтКнинг 183-моддасига асосан ҳужжатлар йиғиб олиниб, Жиноят ишлари бўйича Нукус судига юбориш режалаштирилмоқда.
144views0replies
0

Комментарии