Поиск
RUUZ

Общество

Самарқанддан Тошкентга қўшимча "Афросиёб" поезди йўлга қўйилди

Ушбу қўшимча поездлар Қурбон Ҳайити арафасида 3 кун йўловчиларга хизмат қилади.

35views0replies
0

UzNews.uz

 Қурбон Ҳайити муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 15, 16, 17 июнь кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди, дея хабар бермоқда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Матбуот хизмати.
Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши
Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26
776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши
Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин.⠀
35views0replies
0

Комментарии