Тошкентда Malibu, Lacetti ва ЛАДА автомашиналари иштирокида оғир оқибатли ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати маълумот берди.
Аниқланишича, Жорий йилнинг 13 июнь куни соат 01:00 атрофида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида, 1997 йилда туғилган М.А. бошқарувида бўлган Malibu-2 автомашинаси, 1992 йилда туғилган А.З. бошқарувида бўлган Lacetti автомашинаси ҳамда 1991 йилда туғилган П.Л. бошқарувидаги бўлган ЛАДА автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ушбу ЙТҲ натижасида Malibu-2 автомашинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.