Поиск
RUUZ

Общество

Пойтахтнинг 5 та туманида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Ушбу туманлардаги газ етказиб бериш тизимида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

312views0replies
0

 Таъмирлаш ишлари туфайли Учтепа, Яккасарой, Миробод, Юнусобод ва Янгиҳаёт туманларининг қуйидаги ҳудудларига 13 июнь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади, дея хабар бермоқда "Ҳудудгаз пойтахт" Матбуот хизмати.
Учтепа тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача): “Тепақўрғон” МФЙ аҳоли истеъмолчилари сони: 450 та, улгуржи истеъмолчилар сони: 4 та.
Яккасарой тумани (соат 10:00 дан 16:00 гача): “Дамариқ” МФЙ К.Бешёғоч ва А.Қаҳҳор кўчалари аҳоли истеъмолчилари сони: 12 та кўп қаватли уйлардаги 232 та хонадон, улгуржи истеъмолчилар сони: 3 та. 
Миробод тумани (соат 10:00 дан 16:00 гача): Нукус кўчаси аҳоли истеъмолчилари сони: 3 та кўп қаватли уйлардаги 60 та хонадон, улгуржи истеъмолчилар сони: 3 та. 
Юнусобод тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача): “Ҳамкоробод” МФЙ аҳоли истеъмолчилари сони: 100 та, улгуржи истеъмолчилар сони: 5 та. 
Янгиҳаёт тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача): “Хўжа Учқун” МФЙ Марказий, Хидоят, Ёшлар ва Дарё бўйи кўчалари аҳоли истеъмолчилари сони: 225 та ерли хонадон, улгуржи истеъмолчилар сони: 4 та. 
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
312views0replies
0

Комментарии