Поиск
RUUZ

Общество

Муддатли тўлов бизнесга савдо самарадорлигини оширишга қандай ёрдам беради: Booknomy ва Uzum Nasiya тажрибаси

2023 йилда ўзбекистонликлар 450 миллион доллардан ортиқ харидларни муддати тўлов асосида амалга оширишди ва мамлакатнинг миллионлаб аҳолиси учун муддатли тўлов сервислари оилавий бюджетни бошқаришнинг таниш ва қулай усулига айланди.

50views0replies
0

Муддатли тўлов туфайли болани мактабга тайёрлаш, таъмирлаш ёки янги компьютер сотиб олиш оилавий бюджет учун оғир юк бўлиб қолмайди. Аммо муддатли тўлов сервислари нафақат харидорларга, балки тадбиркорларга ҳам ёрдам беради. Қандай қилиб? Буни Booknomy платформаси ва Uzum Nasiya сервиси мисолида таҳлил қиламиз.
Муддатли тўлов қандай ишлайди
Uzum Nasiya 3, 6 ёки 12 ойга муддатли тўловга 25 миллион сўмгача харид қилиш имконини беради. Хариднинг нархи сиз бўлиб-бўлиб тўлайдиган ойлар сонига қараб бир нечта тенг қисмларга бўлинади. Шунда сиз маҳсулот ёки хизматни дарҳол олишингиз, биринчи тўловни эса кейинроқ амалга оширишингиз мумкин.
Муддатли тўловни Uzum Nasiya, Uzum Market, Uzum Tezkor ёки Uzum Bank иловаларида расмийлаштириш мумкин. Бунинг учун паспорт ёки ID-карта ва сизнинг аккаунтингиз боғланган мобил рақам керак бўлади. Лимитни текшириш ва тасдиқлаш учун икки дақиқадан кам вақт кетади, Uzum Bank ҳамкор-дўконларида эса тўлов кассадаги QR-кодни сканерлаш орқали амалга оширилиши мумкин – шундай қилиб, фойдаланувчи ҳисобида ҳар қандай харидга сарфланиши мумкин бўлган сумма пайдо бўлади. Агарда сиз аллақачон Uzum экотизими сервисларидан фойдаланган бўлсангиз, муддатли тўлов билан сотиб олиш учун 5 миллионгача лимит аллақачон мавжуд бўлади.
Тадбиркорлар эса ўз мижозларига харид учун бўлиб-бўлиб тўлашни таклиф қилиш учун Uzum Nasiya сервисининг ҳамкори бўлишлари, дастлабки текширувдан ўтишлари ва шартнома имзолашлари керак. Мижозлар, уларнинг муддатли тўловлари ва тўловлари тўғрисидаги барча маълумотлар эса бизнес учун Uzum Nasiya иловасида мавжуд.
Booknomy ҳақида
Booknomy – бу чет тилларини ўрганиш учун онлайн платформа. Booknomy да инглиз, рус, корейс, араб ва турк тилларида курслар мавжуд бўлган китоблар ва планшетлар мавжуд. Booknomy таълим платформасини бошқалардан унинг методикаси ажратиб туради: тилларни ўқитиш тинглаш орқали, грамматик машқларсиз ва луғатни ёдламасдан амалга оширилади, ҳар бир курснинг давомийлиги 6 ой.
Аммо чет тилларини ўқитишга бўлган талабга қарамай, аудиториянинг катта қисми сотиб олиш босқичигача етиб бормаётган эди. Booknomy планшетлари ва аудиокитоблари нархи 400 мингдан 600 минг сўмгача – бу анча қиммат харид ва ҳамма ҳам уни дарҳол тўлашга қодир эмас.
Booknomy учун ушбу муаммони ҳал қилишда биринчи қадам Uzum Market да рўйхатдан ўтиш бўлди, маркетплейсда Uzum Nasiya дан муддатли тўлов барча харидорлар учун мавжуд бўлган энг машҳур тўлов усулларидан биридир. Муаммони ҳал қилиш учун Booknomy Uzum Nasiya сервиси билан ҳамкорлик қилишни бошлади. Энди фойдаланувчилар Booknomy планшетларини 3, 6 ва 12 ойлик муддатли тўлов билан тўғридан-тўғри сайтда ариза бериш орқали сотиб олишлари мумкин.
Booknomy савдо каналларини ривожлантириш учун ўз сайтида ҳам Uzum Nasiya ни қўшимча тўлов усули сифатида улади.
Натижалар 
• Сотувларнинг кўпайиши. Uzum Nasiya уланганидан бери харидлар сони 30 фоизга ошди. Бунда савдонинг 60 фоизи муддатли тўловга амалга оширилган.
• Фойдаланувчилар садоқатининг ошиши – муддатли тўлов улангандан сўнг, сервис фойдаланувчилари янги аудиокитоблар ва курслар олиш учун 40% кўпроқ қайтишни бошладилар.
• Booknomy бренди ҳақидаги хабардорлик ошди ва уни тарғиб қилишнинг янги каналлари пайдо бўлди: Uzum Nasiya сервиси ҳамкорларга бепул реклама материаллари, digital-реклама, шунингдек, қўшма промо ва акциялар тақдим этади.
«Биз Uzum Nasiya сервисини бир йил олдин қўшимча тўлов усули сифатида уладик. Фойдаланувчилар учун аниқ афзалликларга қўшимча равишда, Uzum Nasiya билан ишлашда биз бизнес учун ҳам устунликни аниқладик. Улар орасида мен ўзим учун сифатли хизмат кўрсатишни, шунингдек, тезкор қўллаб-қувватлаш хизматини белгиладим – ҳамма нарса ўз вақтида бўлади», – деди Booknomy директори Шаҳриёр Фозилов.
Хулоса
Ўзбекистонликлар муддатли тўлов сервисларидан фаол фойдаланмоқдалар ва нафақат маиший техника, гаджетлар ёки бошқа йирик харидларни тўлаш учун. Бу эса ушбу тўлов усули ҳар қандай бизнес учун катта талабга эга бўлишини англатади. Одатда, Uzum Nasiya улангандан сўнг, ҳамкор-компанияларнинг ўртача чеклари 4 баравар кўпаяди.
Booknomy мисоли буни тасдиқлайди. Booknomy билан чет тилларини ўрганинг, Uzum Nasiya билан ўз бизнесингизни ривожлантиринг.
Ҳамкорликдаги материал
50views0replies
0

Комментарии