Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда автокран ағдарилиб кетди

Ҳолат юзасидан Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси расмий муносабат билдирди.

231views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 11 июнь куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Чўпонота кўчаси ҳудудида автокран ағдарилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, мазкур ҳолатда автокран ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги оқибатида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган чуқурга яқин бориб қолган. Бунинг натижасида автокран ўз оғирлиги билан сирпаниши ва автокран ости асфальт ер қатламининг ўпирилиши натижасида автокран бир томонлама чуқурга тушиб қолган.
Ушбу ҳолат натижасида автокран ҳайдовчиси ва ҳудудда таъмирлаш ишларини олиб бораётган ишчи ходимлар жабрланмаган.
231views0replies
0

Комментарии