• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 12 июня 2024

Тошкентда юқори босимда ҳавони қуритувчи ускунани олиб киришга уринган шахс ушланди

У хориждан Озонни бузувчи моддалар асосида ишлайдиган ускуналарни олиб кирмоқчи бўлган.

451
0

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Тошкент товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида экология учун хавфли ускуналар импортини назорат қилиш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Аммо хориждан келтирилган ускуналарни божхона кўригидан ўтказиш давомида мазкур чекловни бузишга уринишлар аниқланган.

Хусусан, хориждан келтирилган юқори босимда ҳавони қуритувчи ускуна ҳамда ичимликларни қуювчи линия учун чиллер ускунаси Озонни бузувчи моддалар рўйхатига киритилган Р-22 фреон моддасида ишлаши маълум бўлган.

Натижада жами қиймати 143.5 млн сўмлик ушбу ускуналар вақтинча сақловга олинган.

Маълумот ўрнида, Озонни бузувчи ёки уларга боғлиқ бўлган моддалардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган совутиш жиҳозлари ва ҳавони кондиционерлаш ускуналарини импорт қилиш тақиқланган.

"Мазкур ҳолат юзасидан божхона суриштирувлари давом эттирилмоқда",- дейилади хабарда.


451
0