Поиск
RUUZ

Общество

Яккасарой тумани терговчиси ва икки суриштирувчиси $7 минг пора билан ушланди — видео

Улар жиноят иши бўйича айбланувчини қамоққа олмаслик эвазига пора талаб қилган.

2069views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси ва 2 нафар суриштирувчиси 7 минг АҚШ доллари пора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, улар ўзаро тил бириктириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, бўлим иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик ҳамда унинг ҳаракатларини ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмидан 276-моддасининг 2-қисми “а” бандига қайта малакалаш эвазига, айбланувчининг таниши Қ.О. орқали 7 минг АҚШ доллари олган вақтларида ДХХ ходимлари томонидан ушланди.
2069views0replies
0

Комментарии