• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 11 июня 2024

Қашқадарёдаги сув омбори очилиб кетгани ҳақида ёлғон хабар тарқатганларга жиноят иши қўзғатилди — видео

Кеча баъзи фуқаролар “Ҳисорак” сув омбори билан боғлиқ ҳолат ҳақида ёлғон хабарлар тарқатишган. Уларга нисбатан жиноий иш очилди.

287
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда “Ҳисорак” сув омбори билан боғлиқ ҳолат ҳақида ёлғон хабарлар тарқатган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, жорий йил 10 июнь куни Шаҳрисабз туманидаги “Ҳисорак” сув омбори ҳақида интернет ижтимоий тармоғида баъзи фуқаролар ёлғон ахборот тарқатиб, одамларнинг тинчини бузилишига, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зарар етказилишига сабабчи бўлишган.

Мазкур ҳолат бўйича Шаҳрисабз туманида яшовчи Д.У., Н.А. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 244 прим 6-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Эслатиб ўтамиз, ҳурматли фуқаролар. интернет ижтимоий тармоғида тарқалган сохта ёлғон хабарларга ишонмасликларини ва расмий ижтимомий тармоқларда масъуллар томонидан берилган маълумотларга эътибор қаратишларини сўраб қоламиз", - дейилади хабарда.

287
0