• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 11 июня 2024

Самарқандда фуқароларга қўл кўтарган профилактика инспектори ишдан бўшатилди — видео

Вилоят Ички ишлар бошқармаси тарқалган видеога изоҳ берди.

668
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ИИО ходими фуқароларга куч ишлатгани акс этган видео тарқалди. Самарқанд вилояти ИИБ хабарига кўра, ҳодиса жорий йилнинг 9 июнь куни Самарқанд шаҳар Даҳбет кўчасида содир бўлган. 

Фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тунги хизматга жалб қилинган Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ профилактика инспектори С.Э. соат 22:00 ларда автомобиль йўлининг қатнов қисмида фуқаролар жанжал қилаётганлигини кўриб, уларни 6-сон ИИБга олиб борган.

Уларнинг содир этган қилмишини расмийлаштириш давомида, профилактика инспектори ва ушбу шахслар ўртасида келишмовчилик юзага келган.

Жараёнда профилактика инспектори икки нафар фуқароларга нисбатан (улардан бири аёл) амалдаги қонунчиликка зид равишда жисмоний куч ишлатган.

Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, профилактика инспектори С.Э. ички ишлар органлари сафидан бўшатилган.

668
0