Поиск
RUUZ

Политика

Президент АҚШ Савдо вакилини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев ва Кетрин Тай АҚШнинг йирик корхона ва банклари, жумладан Coca-Cola, Citibank, Visa билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши масалаларини муҳокама қилди.

75views0replies
21

president.uz

Суҳбат аввалида Америка савдо департаменти раҳбари Кетрин Тай Ўзбекистон президентига АҚШ президенти Жо Байденнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув давомида икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ишбилармонлик алоқалари фаоллашгани, ўзаро товар айирбошлаш ва инвестициялар кўрсаткичлари барқарор ўсаётгани мамнуният билан қайд этилди.
АҚШнинг "Аir Products", "Coca-Cola", "Citibank", "Visa" ва бошқа кўплаб етакчи корхоналари ва банклари билан кооперация алоқалари ривожланмоқда.
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши, GSP тизимини қайта тиклаш, "C5+1" формати ҳамда Савдо ва инвестициялар бўйича ҳадли битим доирасида амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Саноат кооперацияси учун янги соҳаларни аниқлаш ва тегишли лойиҳаларни илгари суриш бўйича қўшма платформани ишга тушириш муҳим экани таъкидланди.
75views0replies
21

Комментарии