• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 11 июня 2024

Тошкентдаги автосервисда ёнғин содир бўлди — видео

Ёнғин натижасида автосервиснинг ички қисми ва ички қисмида бўлган 3 та автомобиль ёниб зарарланган.

510
0
Видеодан кадр

Бугун, 11 июнь куни Сергели туманидаги автосалон сервисида ёнғин содир бўлгани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сизлидирди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Бугун, 11 июнь куни соат 13:24 атрофида Тошкент шаҳар Сергели тумани 6-А даҳасидаги автосалон олдида жойлашган автосервисда ёнғин содир бўлди.

Воқеа содир бўлган жойга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ёнғин соат 13:44 да қуршаб олинган ва соат 13:51 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида автосервиснинг ички қисми ва ички қисмида бўлган 3 та автомобиль ёниб зарарланган.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

510
0