Поиск
RUUZ

Пресс-релизы

Республика хирургия марказида инсон аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш бўйича илмий лаборатория яратилади

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 2022 йилнинг охиригача буйрак трансплантацияси, хирургия марказида эса юрак ва ўпка трансплантацияси амалиёти жорий қилинади.

281views0replies
0

ССВ

Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори тасдиқланди.
Қарорга кўра, Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида трансплантация амалиётлари хорижий мутахассислар билан ҳамкорликда жорий этилиб, ҳудудлар ва туман (шаҳар) даражасида кам инвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётлари йўлга кўйилади.
Келтирилишича, болаларда туғма юрак нуқсонларини эндоваскуляр йўл билан даволашни кенг жорий этиш, уларни қисқа вақт ичида тўлиқ соғломлаштириб, ногиронликдан чиқариш мақсадида 2021 йилда юрак нуқсонларини даволаш учун мўлжалланган 500 та тиббий буюм (окклюдер) харид қилишга CCВга ривожлантириш дастурлари учун ажратилган маблағлар доирасида вазирликка 10 миллиард сўм маблағ ажратилади.
2022 йилдан бошлаб эса эҳтиёждан келиб чиқиб, давлат бюджети ҳисобидан ҳар йили ўртача 2 500 та окклюдер харид қилинади.
Давлат бюджетидан, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбаларидан тенг улушда 2021 йилда Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази филиалларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 42,5 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Бундан ташқари, 2022/23 йилларда туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказларига бириктирилмаган 26 та туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг хирургия, анестезиология-реанимация бўлимларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 71,4 миллиард сўм йўналтирилади.
2022/23 йиллар давомида кам инвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётлари кўлами оширилишини, шу жумладан, туман (шаҳар)ларда амалга ошириладиган амалиётлар тури 60 тадан 79 тага, ҳудудларда эса 130 тадан 168 тага оширилишини, хирургия марказида юрак ва ўпка трансплантацияси жорий этилишини таъминланади.
Хирургия маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан 2022 йил якунига қадар барча ҳудудларда буйрак трансплантацияси амалиёти йўлга қўйилади.
Шунингдек, хирургия марказининг инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси соҳасида қўшимча вазифалари белгиланди.
Унга кўра, трансплантология соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда инновацион лойиҳалари ишлаб чиқилади ҳамда хирургия марказида базавий молиялаштириш тизими асосида фаолият юритадиган инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси илмий лабораторияси ташкил этилади.
Қарорда келтирилишича, хирургия маркази ва ҳудудий давлат тиббиёт муассасаларининг хорижий тилларни яхши биладиган ходимларини 2021/22 йилларда хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларига малака ошириш ва стажировка ўташ учун юборилади.
Бунга кетадиган маблағлар тегишли давлат тиббиёт муассасалари ҳисобидан тўлаб берилади.
281views0replies
0

Комментарии