Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити куни аниқ бўлди

Президент “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

681views7replies
7

UzNews.uz

Ўзбекистонда Муборак Қурбон ҳайити 16 июнь, якшанба куни нишонланади, деб хабар бермоқда Мусулмонлар идораси Матбуот хизмати. 
Президентнинг “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини ўзбек халқининг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошлар учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди.
681views7replies
7

Комментарии