• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 11 июня 2024

Самарқандда Damas автомашинаси 2 нафар болани уриб юборди — видео

Жабрланувчи болалар йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётганда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

615
0
Видеодан кадр

Самарқанд вилоятида Damas автомашинаси 2 нафар болани уриб юборгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 10 июнь куни соат 18:10 атрофида Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани ҳудудида "Қўрғонча-Қундузак" йўналишида ҳаракатланиб келаётган Damas автомашинаси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган икки нафар пиёдани уриб юбориб ЙТҲ содир этган.

Ушбу ЙТҲ натижасида икки нафар пиёда ва транспорт воситаси ичида бўлган бир нафар йўловчи олган тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

615
0